Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат жума ва шанба куни +19…+23, якшанба куни +24…+28 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +29…+33 даражагача бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 10−11 майда республика бўйича баъзи жойларда, 12 майда шимолда ва чўл ҳудудларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 10 майда ва кечаси 11 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 11 май куни кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
12 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10 майда +21…+23, 11 майда +19…+21, 12 майда +24…+26 даража бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10 майда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.