Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    «Ўзгидромет» хизмати хабарига кўра, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

    Ҳарорат жума ва шанба куни +19…+23, якшанба куни +24…+28 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +29…+33 даражагача бўлади.

    Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 10−11 майда республика бўйича баъзи жойларда, 12 майда шимолда ва чўл ҳудудларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тошкент шаҳрида 10 майда ва кечаси 11 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 11 май куни кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    12 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10 майда +21…+23, 11 майда +19…+21, 12 майда +24…+26 даража бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10 майда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates