Ушбу Қонуннинг мақсади қуйидагилардан иборат:
- автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар, автомобиль йўллари эгалари ва давлат манфаатларини кўзлаб автомобиль йўллари тармоғини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, йўл фаолиятини амалга ошириш асосларини белгилаб бериш;
- йўл хўжалигини такомиллаштириш;
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг хавфсизлигини ва ривожланишини таъминлаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш;
- йўл фаолияти соҳасида илғор технологиялар ва стандартларни жорий этишни рағбатлантириш;
- йўл фаолиятини амалга оширишда ишлар ва (ёки) хизматлар бозорида самарали ва адолатли рақобатни таъминлаш;
- магистраль йўллардан фойдаланиш ва йўл ҳаракатини амалга ошириш соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш;
- магистраль йўлларнинг халқаро транспорт тармоғига интеграциясини таъминлаш.