Хабарга кўра, мазкур турдаги музқаймоқ солинган идишлар маҳсулотни сифатли тарзда сақлаб бера олмайди. Бундан ташқари, у қачон, қаерда , қандай шароитда ишлаб чиқарилганлиги, унинг таркиби, сақлаш муддати ва шароити тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Сотувчи ҳам ўзи сотаётган сифати ва таркиби тўғрисида маълумотга эга эмас.
«Музқаймоқ солинган идишларнинг бугунги кунда санитария-гигиена жиҳатдан ҳолати талабга мутлақо жавоб бермайди. маҳсулотни кўча-кўйда сотиш учун тегишли рухсатнома ва сертификат йўқ. Сотувчилар махсус уст-бош кийим билан таъминланмаган. Қолаверса, тиббий кўрик дафтарлари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Истеъмолчи ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юқори. Шунингдек, юқумли касалликларнинг тарқалишига ҳам замин яратилади», дейилади хабарда