Тошкент тиббиёт академиясида “Бирламчи тиббий санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш” конференцияси старт олди

    Шу йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Бирламчи тиббий санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашнинг устувор вазифалари”га бағишланган халқаро конференция бошланди.

    Ушбу конференчияда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Фаррух Шарипов, Тошкент тиббиёт академиясининг профессор ўқитувчилар ва халқаро экспертлар иштирок этди.

    Халқаро экспертлар иштирокидаги анжуманда тиббий профилактикани кучайтиришга қаратилган “мақсадли” чора-тадбирлар хусусан,тиббий-санитария хизматининг жозибадорлигини ошириш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасида фикрлар алмашилди.

    Шунингдек конференцияда экспертлар бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш;

    Бирламчи тиббий-санитария хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

    Давлат тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш сингари муҳим масалалар борасида маъруза қилди.

    Конференцияда яна кўплаб масалалар кўтарилиб, экспертлар томонидан соҳага оид тажрибалар алмашилди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates