Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ташкил этилган Конгрессида маҳаллий олимлар, экспертлар, шифокорлар, клиник фармакологлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва вакиллари, Тошкент тиббиёт академияси, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан хорижий мутахассислари иштирок этди.
Конгресс доирасида клиник фармакология фанининг истиқболлари, замонавий фармакотерапиянинг асосий муаммолари, ечимлари
ва ютуқлари муҳокама қилиниб, мутахассислар бир бирлари билан ўзаро фикр алмашди.
Аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларида беморлар учун яхши ва замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди ТТА 1-сон оилавий тиббиётда ички касалликлар ва превентив тиббиёт асослари кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Наргиза Нуриллаева. — Мазкур соҳада фаолият олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ қабул қилинган ва босқичма-босқич амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастури қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда ушбу Конгресс мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган мутахассислар малакасини ошириш дастурларининг стандарт бўлагига айланишига асос бўлади.
Ҳамкорлик материали