Рим папасининг дафн маросимида Ўзбекистон вакили – Содиқ Сафоев иштирок этди

    Шу йилнинг 26 апрель куни Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

    Маросимда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.

    Дафн маросимида жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари раҳбарлари, қироллик оилаларининг аъзолари ва таниқли дин арбоблари иштирок этди.

    Маълумот учун, Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида Ватикандаги қароргоҳида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев Рим-католик черкови Камерленгоси Кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллаган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates