“Ўзгидромет“ иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

    Яшил сайёра 5 май 2025 903

    Шу йилнинг 5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 35-38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача исийди.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бу май ойи боши учун кузатилган иқлим меъёридан сезиларли даражада юқоридир. Бундай ҳарорат ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.

    8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат 27-32 даражани ташкил этади. Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    5-7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда , 8-9 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда 5-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 33-36 даража, 7 майда 36-38 даража бўлади. 9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-30 даражагача пасаяди.