«Ўзенергоинспекция» Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг хабарига кўра, Янгибозор туманида жойлашган «Ф.Г.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Хусусан, ушбу шохобчада газ ҳисоблаш ускунасининг конфигурациясига ташқи таъсир кўрсатилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 48 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.









