«Метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чекловлар киритилади

    Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги муҳим ахборотни эълон қилди.

    Қайд этилишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарган.

    Шу сабабли вазирлик зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

    "Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

    Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.

    Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

    Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates