Мўйноқ ҳудудида катта босимли янги кон очилди

    Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон излов қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

    Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилди.

    Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ га қарашли «Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» МЧЖнинг малакали маҳаллий мутахассислари томонидан замонавий хориж ускуналарида 90 кун муддатда бурғиланган, лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метр бўлган мазкур қудуқдан бугунги кунда кунлик 2,4 млн куб метр табиий газ олинмоқда.

    Бугунги кунда қолган истиқболли чуқур қудуқларда ҳам туну-кун бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Йил якунига қадар улардан ҳам катта босимда табиий газ олиниши кутиляпти.

    Энергетика вазирининг айтишича, ушбу ҳудудда ишлар давом эттириляпти, йил якунига қадар яна 7 та қудуқдан ҳам катта босимда табиий газ олиниши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates