Саида Мирзиёева Россия президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Москва шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Администрацияси Раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, ёшлар ва кадрлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди.

    Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди: Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates