Президент администрацияси раҳбари «Оламлар орасидаги нур» кўргазмаси доирасида маэстро Алибек Кабдураҳмонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамроҳлигида «Richter Trio» томонидан ижро этилган «Sands of Time» концертини томоша қилган. Концерт Ғалиасқар Камол номидаги Татар давлат академик театри саҳнасида ўтказилди.
«Ушбу дастур бой тарихга эга: унинг премераси 2023 йилда Берлинда бўлиб ўтган, кейинчалик Тошкент, Лондон, Париж ва Токиода намойиш этилган.
Бу мафтункор мусиқа Татаристоннинг энг муҳим маданий марказларидан бирида янграганидан хурсандман», дейди Саида Мирзиёева.








