Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, Associated Press (AP) хабар берди.
Агентлик эътиборини Маскнинг CBS телекомпаниясига берган интервьюсида администрация томонидан таклиф этилган ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қўллаб-қувватланган давлат харажатларини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилганининг эртасига тегишли қарор қабул қилинганига эътибор қаратди.
Тадбиркорнинг ўзи чоршанба куни Х ижтимоий тармоғига хабарни жойлаштирди ва унда “унинг махсус давлат ходими сифатидаги муддати тугаётгани”ни таъкидлади. Шу билан бирга, у DOGEнинг АҚШ ҳукумати фаолиятидаги роли вақт ўтиши билан фақат ўсиб боришига ишонч билдирди, деб хабар беради report.az.









