Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди

    Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ Президенти Дональд Трамп администрациясидан кетмоқда. У администрацияда ҳукумат самарадорлигини ошириш департаменти (DOGE) ишини бошқарган.

    Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, Associated Press (AP) хабар берди.

    Агентлик эътиборини Маскнинг CBS телекомпаниясига берган интервьюсида администрация томонидан таклиф этилган ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қўллаб-қувватланган давлат харажатларини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилганининг эртасига тегишли қарор қабул қилинганига эътибор қаратди.

    Тадбиркорнинг ўзи чоршанба куни Х ижтимоий тармоғига хабарни жойлаштирди ва унда “унинг махсус давлат ходими сифатидаги муддати тугаётгани”ни таъкидлади. Шу билан бирга, у DOGEнинг АҚШ ҳукумати фаолиятидаги роли вақт ўтиши билан фақат ўсиб боришига ишонч билдирди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates