Ўзбекистон футбол ассоциациясининг хабар беришича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатарни қабул қилади.
Маълумотларга кўра, iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат офлайн савдо тартибини жорий этди.
Чипталар 3 июндан бошлаб “Humo Arena”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларидаги iTicket кассаларида офлайн тарзда сотилади, дейилади ЎФА хабарида.









