Ушбу иш ҳафтасида республика бўйлаб нам ҳаво массаси сақланиб туради

    Яшил сайёра 9 июн 2025 878

    Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан нам ҳаво массаси циркуляцияси давом этади, ҳаво ҳарорати иқлим меъёрлари атрофида бўлади.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бугун 9 июнь куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

    10-11 июнь кунлари Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, 10-13 июнда марказий вилоятлар ва Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда 37 даражагача бўлади.

    9 июнь ва 12-13 июнда республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 9 июнда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тошкентда: бугун 9 июнда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эчсади, 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 10 июнда ёғингарчилик кутилмайди.

    11 июнда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 12-13 июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 9-13 июнда кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 33-35 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates