Турнирнинг очилиш учрашувида “А” гуруҳидан ўрин олган “Интер Майами” жамоаси ва “Ал Аҳли” клуби ўзаро рақобатлашди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. Дарвоқе, учрашувда “Ал Аҳли” футболчиси Маҳмуд Трезеге 43-дақиқада пенальтини муваффақиятсиз бажарди.
Энди мусобақанинг “C” гуруҳида “Бавария” ва “Окленд Сити” басҳига бугун мамлакатимиз вақти билан соат 21:00 да гувоҳ бўламиз. Шунингдек, 16 июнь куни “B” гуруҳидан ўрин олган “ПСЖ” – “Атлетико Мадрид” (00:01), “Ботафого” – “Сиэтл Саундерс” (07:00) ва “A” гуруҳидаги “Палмейрас” – “Порту” (03:00) клублари беллашуви ўтказилади.
Ўзбек мухлислари учун ажойиб янгиликлардан бири шуки, ушбу жаҳон чемпионатининг биринчи турида Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 17 июнь куни “Флуминенсе“ – “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги учрашувни бошқаради. Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишласа, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин каби ҳакамларимиз қанотда фаолият олиб боради.









