Исроилдаги Фронт орти буйруғи томонидан ракеталар билан боғлиқ хавф-хатар юзага келган ҳолатда огоҳлантириш тартиби янгиланди.
Унга кўра, ракета ҳужуми таҳдиди бўлса, қуйидаги тартибга қатъий амал қилиш кераклиги сўралган.
1-босқич — Тайёргарлик (~10 дақиқа олдин):
- Огоҳлантириш сигнали ёки расмий хабар берилгач, паноҳ жойига киришга тайёрланинг.
2-босқич — Сирена ёки сигнал эшитилгандан кейин:
- Белгиланган вақт ичида ҳимояланган жойга (бомбоубежище/мамат) шошилиб киринг.
3-босқич — Паноҳ жойида қолиш:
Фақат расмий рухсатдан сўнггина бошпанани тарк этиш мумкин. Рухсат берилмагунча чиқманг, — дейилади хабарда.









