Масъуллар томонидан Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Лангар» қўрғонида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган дор йўлларининг техник ҳолати ўрганилди, дея хабар беради Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати.
Текширув жараёнида 2 та дор йўли белгиланган талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Техник носозликлар тўлиқ бартараф этилгунича ва қонуний рухсатнома олингунича дор йўллардан фойдаланиш қатъий тақиқланди.
Қўмита аҳолини маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилочар масканларда ўрнатилган техник носоз ёки шубҳали аттракционларга дуч келганда «attraksion_nazorati» электрон мобил платформаси орқали мурожаат қилишга чақирди.








