Ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади — Ўзгидромет

    Яшил сайёра 15 июл 2025 1741

    Шу йилнинг 17–19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18–20 июль кунлари эса ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40–43 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса айрим жойларда 44–45 даражагача кўтарилиши мумкин.

    Республика бўйича шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг-тоʼзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.