Россиянинг узоқ шарқ федерал округи ҳудудларида бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Бугун, 19 сентябрь куни Камчатка ўлкаси қирғоқлари яқинидаги Тинч океани акваториясида 7,2 магнитудалик зилзила содир бўлди.

    Петропавловск-Камчатск ва Вилючинскда ер силкиниши 7 баллгача сезилган. Цунами хавфи эълон қилинди.

    Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консулининг Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Фавқулодда хизматлар юқори тайёргарлик режимида ишламоқда.

    "Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, минтақавий ҳокимият органлари ва бошқа ваколатли идоралар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқаролардан шошилинч хизмат кўрсатмаларига қатъий амал қилиб, хотиржамликни сақлашларини сўраб қоламиз," - дейилади хабарда.

    Зарурат туғилганда ватандошлар Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 (423) 260-48-00, +7 (902) 078-70-07.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates