Ўзэнергоинспекция: газ босимини сунъий ошириш қурилмалари тақиқланди

    Ижтимоий тармоқларда сўнгги вақтларда фуқаролар томонидан табиий газ босимини ошириш мақсадида ўзбошимчалик билан «газ насос» қурилмаларини ўрнатишни тавсия этувчи хабарлар тарқалмоқда.

    Ўзэнергоинспекция истеъмолчиларни газ босимини сунъий ошириш мақсадида «газ насос» қурилмаларини ўрнатиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтди.

    Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорининг 129-бандига мувофиқ, газ қувурлари ёки газ тақсимлаш шохобчаларида технологик иш режимига таъсир этувчи қурилмаларни, яъни газ насосларини ўрнатиш таъқиқланган.

    Ўзенергоинспекция маълумотига кўра, ушбу талабни бузиш табиий газдан ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳоланади. Бундай ҳолатлар аниқланганда, истеъмолчига нисбатан ҳисобланган газ ҳажми учун жарима қўлланилади ҳамда етказилган зарар миқдорига қараб жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

    Айтилишича, «газ насос» қурилмаларидан фойдаланиш нафақат қонунбузарлик, балки ёнғин хавфи ва бахтсиз ҳодисалар келтириб чиқариши эҳтимоли юқори.

    Аҳоли бундай қурилмаларни ўрнатмасликка ва улар ҳақидаги асоссиз маълумотларга ишонмасликка чақирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates