Жаҳон божхона ташкилоти йиллик сессиясида Кенгаш Раиси ва ўринбосари, Сиёсий қўмита аъзолари, Молия ва аудит қўмиталари раислари, ўринбосарлари ва аъзолари сайланди.
Аҳамиятли томони шундаки, мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Ўзбекистон Жаҳон божхона ташкилотининг аудит қўмитаси аъзолигига сайланди!
Таркибига дунёнинг 12 та давлатидан аъзолар сайланадиган мазкур қўмита ЖБТнинг молиявий ва ички бошқарувини самарали назорат қилиш билан шуғулланади.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов Ўзбекистоннинг Жаҳон божхона ташкилоти Audiт қўмитаси аъзолигига қабул қилингани учун миннатдорчилик изҳор қилди ва Ўзбекистон томонидан ташкилот доирасида молиявий ошкоралик, самарали бошқарув ва ҳисобдорликни таъминлашга янада кўпроқ ҳисса қўшишга ишонч билдирди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг Аудит қўмитаси доирасидаги фаолияти ЖБТнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда барча аъзо давлатлар манфаатларига бирдек хизмат қилади.









