Видеохабарда айтилишича, Ёзвёвон туманининг Тегирмонбоши МФЙда истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган шахс ўз яшаш манзилида профессионал маълумотга эга бўлмасдан 6 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келаётгани аниқланган.
Ҳужра шароитида диний сабоқ бериб келиш ҳолат Қўштепа туманида ҳам аниқланган. Мумтоз маҳалласида истиқомат қилувчи, 1975 йилда туғилган фуқаро жорий йилнинг 30 июнь куни ўзининг яшаш манзилида ҳужра ташкил этган. Эркак бу ерда вояга етмаган қизларга диний таълим беришни йўлга қўйган.
Худди шундай ҳолат Данғара туманида ҳам фош этилиб, унда Тангриқул МФЙда истиқомат қилувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро яшаш манзилида 4 нафар болаларга жорий йилнинг июнь ойи бошларидан буён диний сабоқ бериб келган.
Тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб, диний сабоқ бериш ҳолати Фарғона тумани Водил МФЙда жойлашган ўқув марказида ҳам аниқланди. Мазкур ўқув марказида диний сабоқ бериш мумкин бўлмасада, 1997 йилда туғилган шахс 28 нафар вояга етмаган болаларга диний таълим бериб келган.
Айни пайтда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида суд идораларига юборилди.









