Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, ушбу мансабдор шахслар эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётгани важи билан тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қайд этилишича, ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








