Сўнгра ДХХ тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлигида фуқаро Ф.М. ва унинг жиноий алоқаларини қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Холислар иштирокида унинг яшаш хонадонидан 3000 дона озиш учун мўлжалланган, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,1 млрд сўмлик ТМБ олинди.
Ф.М. билан ўтказилган дастлабки сўровда, 1986 йил Наманган вилоятида туғилган маҳалладоши фуқаро Д.Х.нинг яшаш хонадонида ҳам катта миқдордаги психотроп моддалар борлиги ҳақида кўрсатма олинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.Х.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди.
Натижада, 17060 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори-воситалари ҳамда 400 млн сўмлик 2973 дона тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳар икки фуқаронинг мазкур психотроп моддалар ва бошқа ТМБларни кимдан олганлиги, бунга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда жиноят механизмини тўлиқ очиш юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилмоқда.








