Порахўрлик ва фирибгарлик: бир неча ҳудудда мансабдорлар қўлга олинди

    Наманган вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси жорий йил бошида 8 йилга қамалган маҳкум ишини енгиллаштириш ва озодликка чиқариш ваъдаси билан 30 минг доллар талаб қилган.

    У 10 минг долларни олган пайтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. Маълум бўлишича, ушбу шахс аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.

    Таъкидлаш лозимки, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун муқаддам бир неча маротаба судланган.

    Наманган вилоятида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, мол-мулкларни баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги мансабдор танишлари орқали тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 783 млн сўмлик солиқ қарздорлигини 141 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 4400 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мансабдор таниши ҳисобланган Наманган вилояти солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ҳам 4400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

    Пойтахтда қайд этилган ҳолатда, Миробод туман ҳокимлиги Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда доимий рўйхатга қўйдириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Қашқадарё вилоятида кузатилган қонунбузилиш ҳолатида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси ўз иш юритувида бўлган, жавобгар фуқаронинг қарийб 70 млн сўмлик қарздорлигини ундириш учун унинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

    Ўтказилган тезкор тадбир натижада, давлат ижрочиси талаб қилинган пул маблағини Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланди.

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, олдини олиш чора-тадбирлари давом эттирилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates