Тошкентда мактаб ярмаркалари иш бошлади

    Таълим 16 август 2025 1320

    Шу йилнинг 15 августидан пойтахтимизда мактаб ярмаркалари иш бошлади. Улар 1 октябргача шаҳарнинг 14 та йирик бозор ва савдо мажмуалари ҳамда 24 та мактаб ҳудудида фаолият юритади.

    Ярмаркаларда мактаб формаси, пойабзал, рюкзак, канцелярия воситалари ва ўқув адабиётларининг кенг турдаги assortimenti таклиф этилмоқда. Барча маҳсулотлар Халқ таълими вазирлиги стандартларига жавоб беради ва халқ учун қулай нархларда сотилмоқда.

    Мактаб ярмаркалари жойлашган манзиллар:

    • Авиасозлар деҳқон бозори — Бозор ҳудудидаги бўш майдонларда.
    • Аския деҳқон бозори — Бозорга Шота Руставели кўчаси томонидан кириш қисми ўнг томонида.
    • Чилонзор деҳқон бозори — Бозорнинг асосий («Чилонзор» шохобчаси)
    • Автотураргоҳ майдонда — «Қозиробод» шохобчаси атрофида 10 та жой.
    • Миробод деҳқон бозори — Бозорга «Авлиёота» кўчасидан кириш қисмида.
    • Наврўз деҳқон бозори — «Наврўз» бозори олди қисмида, «Бўз» шохобчаси, «Яланғоч» шохобчаси, «Қорасув» шохобчаси, «Авайхон» шохобчасида.
    • Сергели деҳқон бозори — Бозорнинг асосий ҳудудида
    • Фарҳод деҳқон бозори — Арзонлаштирилган ярмарканинг орқа тарафи.
    • Эски жўва деҳқон бозори — «Катта зина» ва метро бекати оралиғида ҳамда ТИМ мажмуаси атрофида
    • Юнусобод деҳқон бозори — Асосий дарвозадан киришда ташкил қилинган Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси атрофида
    • Қорақамиш деҳқон бозори — Тансиқбоев шохобчасида
    • Қўйлиқ деҳқон бозори — Бозор ҳудудидаги бўш майдонларда
    • Чилонзор буюм савдо комплекси — Асосий дарвоза олди ва ён тарафларида ҳамда кўп қаватли автотураргоҳнинг орқа томонида
    • Чорсу буюм савдо комплекси — Бозорнинг асосий ҳудудида
    • Ўрикзор савдо комплекси — Бозорнинг белгиланган ҳудудларида

    Мактаб ярмаркаларининг асосий мақсади — ота-оналар учун қулайлик яратиш ва фарзандларни янги ўқув йилига тайёрлашда харажатларни камайтиришдир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates