“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланди

    Бизнес 25 октябр 2024 252

    Жорий йил 24 октябрда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида ташкил этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланди.

    Ярмарка Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мувофиқлаштиришда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Рақамли трансформация маркази, “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” ва “Ўзкимёсаноат” уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — замонавий, рақобатбардош, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, саноат салоҳиятини янада ошириш, маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтиришдан иборат.

    Икки кун давом этадиган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида мамлакатимизнинг бешта салоҳиятли тармоқ корхонаси ҳамда вилоятда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, кимё саноати, чарм-пойабзал ва тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ўзлари ишлаб чиқараётган 500 турдаги саноат маҳсулоти билан иштирок этяпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Ярмаркада қатнашаётган Афғонистон делегацияси ярмарка кўргазмаси, эркин савдо зонаси ҳудудидаги “Hilton” меҳмонхонаси, “AKFA MEDLINE” клиникаси, логистика терминали ва “Shourum” билан танишди. Афғон тарафи кўргазмадан ўрин олган маҳсулотларга ҳам катта қизиқиш билдиряпти. Тадбир доирасида қўшни мамлакат вакиллари билан икки томонлама ўзаро алмашинув келишувларини имзолаш режалаштирилган.

    Умуман олганда, ҳудудлараро саноат ярмаркаси доирасида 250 миллиард сўмлик битим ва шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришиш кутиляпти.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates