Ярмаркада Андижонда ва қўшни вилоятларда фаолият олиб бораётган 60 дан ортиқ туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, ҳостель ва оилавий меҳмон уйлари) вакиллари иштирок этдилар.
Ярмарка давомида вилоятда туризм соҳасида янгиликлар, сохавий ўзгаришлар ва янги турмаршрутлар тақдимотлари ўтказилди.
Ички туризм йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва мижозлар ўртасида очиқ мулоқот ва музокаралар ташкиллаштирилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.