Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни буюрди

    АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг айтишича, жанубий чегарадаги девор қуёшда янада қизиб кетиши ва шу тариқа ноқонуний муҳожирликнинг олдини олиш учун қора рангга бўялади.

    “АҚШ-Мексика чегарасидаги девор янада қизиб кетиши ва ноқонуний муҳожирликнинг олдини олиш учун қора рангга бўялади”, деди АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм 19 август, сешанба куни кечқурун Нью-Мексикодаги девор қисмига ташрифи чоғида, дея хабар берди CBS News телеканали.

    Ноэмнинг аниқлик киритишича, уни бўяш қарори АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус илтимосига кўра қабул қилинган, у буни “иссиқ шароитда бирор нарса қора рангга бўялса, у янада қизиб кетиши ва одамларнинг девордан ошиб тушиши янада қийинлашади деб тушунтирди”. Бу “ғоя”нинг аниқ муаллифи ва унинг қачон амалга оширилиши кўрсатилмаган, деб хабар берди dw.com.

    Вазирнинг сўзларига кўра, металлни қора рангга бўяш чегаранинг нариги томонидаги одамларни АҚШга ноқонуний киришдан қайтаради. Ўз навбатида, девордаги тадбирда иштирок этган АҚШ чегара хизмати бошлиғи Майк Бэнкс бўяш, шунингдек, зангнинг олдини олишга ёрдам беради, деган фикрни билдирди, дея аниқлик киритди CBS.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates