ТИВ Россияга ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс бўйича нота юборди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов YouTube платформаси орқали вазирликнинг август ойидаги фаолиятига оид маълумотларни тақдим этди.

    Маълумотлар орасида Россия ташқи ишлари вазирлигига нота юборилгани ҳақида ҳам сўз боради.

    Унинг қайд этишича, Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тарқалаётган маълумотларни мунтазам кузатиб боради ҳамда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўриш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ваколатли идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

    Хусусан, август ойи охирида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазирлигига мазкур видеодаги шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида расмий нота юборилди.

    Ҳурмали ватандошлар, сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъи назар, давлатимиз ҳимоясида ҳисобланади. Агар ҳуқуқ ва эркинликларингиз, қонуний манфаатларингиз ёки шаънингиз хорижда бузилса, дарҳол ўша мамлакатнинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — деди вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда интернетда бир россиялик бир фуқарони тинимсиз ҳақорат қилаётгани, унда икки марта Ўзбекистон номи тилга олиниб, ҳақоратланаётган ишчининг ўзбекистонликлигига ишора қилингани ва “сен русларнинг қулисан” деб таҳқирлангани муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates