Бу ҳақда Корея Аэрокосмик хавфсизлиги бошқармаси (KASA) маълум қилди.
“Учиришга тайёргарлик кўриш, жумладан, сунъий йўлдошни тайёрлаш жадвали, Наро коинот марказидаги шароит, ташқи омиллар, жумладан, об-ҳаво шароити ва коинот объектлар билан тўқнашув эҳтимолини баҳолагандан сўнг, ракетанинг режалаштирилган учириш санаси 27 ноябрга белгиланди”, деди KASA.
“Учиришнинг аниқ вақти учирилишдан бир кун олдин, 26 ноябрь куни учиришга тайёргарлик қўмитаси томонидан белгиланади”, дейилади маъмуриятда.
Айни пайтда учириш Корея Республикасидаги Наро коинот марказидан маҳаллий вақт билан 12:54 дан 1:14 гача амалга оширилиши режалаштирилган. Агар ишга тушириш кечикса, захира санаси 28 ноябрдан 4 декабргача этиб белгиланган.
Коинот агентлигининг таъкидлашича, ракета битта асосий сунъий йўлдош ва 12 та кичик сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқади. Ускуналар октябрь ойи охиригача коинот марказга етказилади.
“Бу KASA ташкил этилганидан бери биринчи ишга тушириш бўлади”, деди унинг директори Юн Ён Бин.
У “Нури” ракетасининг учинчи бор учирилиши 2023 йилнинг май ойида бўлиб ўтганини эслатди, деб хабар берди report.az.









