Исроил Бош вазири, шунингдек, Қатар ҳудудига бундай ҳужумлар келажакда такрорланмаслигига ваъда берди.
Аввалроқ Исроил телевидениесининг 12-каналида Нетаньяху Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Тани билан телефон орқали суҳбатда 9 сентябрь куни Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати етакчиларига ҳужум қилиб, мамлакат суверенитетини бузгани учун узр сўрагани ҳақида хабар берган эди.
Телеканал маълумотларига кўра, Исроил Бош вазири АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирокида Оқ уйдан қатарлик ҳамкасбига қўнғироқ қилган, деб хабар берди tass.ru.
Суҳбат чоғида Нетаньяху ҳужумда Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлганидан афсусда эканлигини билдирди, деб хабар беради телеканал манбага таяниб.









