Қўнғирот ‒ Андижон йўналишидаги поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди

    Тўрткўл ‒ Элликқалъа станциялари оралиғида поезд ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.

    Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, тўқнашув 2025 йил 6 октябрь куни соат 15:31 да Қўнғирот минтақавий темир йўл узелига қарашли Тўрткўл ‒ Элликқалъа станциялари оралиғининг 531 км 8-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида юз берган.

    «Камаз» русумли юк автомашинаси темир йўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган ва Қўнғирот ‒ Андижон йўналишида ҳаракатланиб келаётган 128-сонли йўловчи поезди йўлига чиққан.

    Юк автомашинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган. Йўловчи поездида 216 та йўловчи бўлиб, уларнинг соғлигига зарар етмаган. Тепловоз поездни олиб кетолмаслиги сабабли ЎзТE16М2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойидан жўнатилди.

    Суриштирув ишлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates