Жорий йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика комиссияси ушбу танловларнинг янги таҳрирдаги низомини ҳамда комиссиянинг янгиланган таркибини тасдиқлади.
Айни йилда илк бор танловнинг ҳудудий босқичлари ҳам алоҳида ва юқори савияда ташкил этилди. Ҳар бир ҳудуддан биттадан туман ёки шаҳар республика босқичида иштирок этди. Шунингдек, жами 30 та вазирлик ва идора ўзаро беллашди.
Танлов натижаларига кўра, «Энг намунавий вазирлик ва идора» номинациясида:
- Бош прокуратура — 1-ўрин,
- Божхона қўмитаси — 2-ўрин,
- «Навоий кон-металлургия комбинати» — 3-ўринни эгаллади.
«Энг намунавий туман ва шаҳар» танловида эса:
- Қамаши тумани (Қашқадарё вилояти) — 1-ўрин,
- Чилонзор тумани (Тошкент шаҳри) — 2-ўрин,
- Вобкент шаҳри (Бухоро вилояти) ва Балиқчи тумани (Андижон вилояти) — 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Шунингдек, қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.
Барча ғолиб ва совриндорлар самимий табрикланди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари ва илғор тажрибалари мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.








