Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, соат 01:30 да Бешариқ кўчасида жойлашган бозор ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин чиққан. Хабар келиб тушганидан сўнг, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган.
Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган ва 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот йўқ.








