Сурхондарёда 2025 йилги пахта режаси биринчи бўлиб бажарилди

    Сурхондарёлик пахтакорлар республикада биринчи бўлиб жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

    Қабул шохобчаларига 275 минг 600 тоннадан ортиқ сифатли хом ашё топширилди.

    Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш учун 1 минг 277 та терим отряди ташкил этилди. Терилган хом ашёни қабул шохобчаларига етказиб бериш учун 2 минг 10 та трактор ва 2 минг 965 та тиркама жалб этилди.

    Шу йилдан воҳада хорижий тажриба асосида юқори ҳосилдор навларни парваришлаш йўлга қўйилиб, айрим майдонларда гектарига 80 центнергача ҳосил олинди. Хитойдан келтирилган 60 та замонавий пахта териш машиналари ҳосилни қисқа вақт ичида ва сифатли йиғиб олишда муҳим роль ўйнади.

    Вилоятнинг пахта режасини бажаришда фаол иштирок этган механизаторлар, сувчилар, теримчилар, меҳнаткашлар ва хўжалик раҳбарлари муносиб рағбатлантирилади. Ҳозирда воҳада йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates