Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
"Ютуқ — деҳқон ва фермерлар, механизаторлар, ирригаторлар ҳамда барча соҳа мутахассисларининг фидокорона меҳнати самарасидир", — дейилади хабарда.
Айтилишича, вилоятда 67 минг гектарда ғўза парвариш қилиниб, самарали агротехнологиялар жорий этилди. Айрим хўжаликларда ҳосилдорлик гектарига 90 центнергача етди.
Пахта теримида 300 га яқин замонавий техника иштирок этди.
Сув таъминотини яхшилаш мақсадида 66 километр канал тозаланди, 27 минг гектар майдон сув билан таъминланди.








