баннер
28 мар 2025
13:37

    Форвард шартномаларини тузиш йўлга қўйилди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томнидан Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда пахта хом ашёсини биржа савдоларида фьючерс, форвард ва спот шартномаларини тузиш орқали сотиш механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича форвард шартномаларини тузиш йўлга қўйилди.

    Бунда, фермер хўжаликлари форвард шартномаларини тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “CropAgro” ахборот тизими даги кабинетга кирган ҳолда, "Кутилаётган ҳосилдорлик бўйича форвард шартномасини тузиш" тугмаси босилади ва кутилаётган ҳосилдорлик киритилади ва сақлаш тугмасини босиш етарли бўлади. Маълумотлар эса Биржанинг ахборот тизимига интеграция орқали юборилади.

    Савдога чиқариладиган ва тонналарда кўрсатилган миқдор аввал биржада сотилган фьючерс шартномасидаги миқдор асосида автоматик тарзда ҳисоблаб кўрсатилади. Форвард шартномаси бўйича эса пахта хом ашёси хўжаликларнинг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилади, — дейилади вазирлик хабарида.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, форвард шартномалари хўжалик ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади, яъни фьючерс шартномалари учун белгиланган бошланғич нархлардан ташқарида тузилиши мумкин.

    Шунингдек, пахта хом ашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech