Маълумотларга кўра, мамлакатимизда умумий инфляция даражаси 2022 йилдаги 12,3 фоиздан 2025 йил сентябрь ойида 8 фоизгача пасайган. Бу сўнгги йилларда нархлар барқарорлашиб бораётганидан далолат беради.
Инфляцияси 10 фоиздан юқори бўлган товар ва хизматлар улуши 2022 йилда 52 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йил сентябрида 14 фоизга тушган. Бу эса ички бозорда нарх барқарорлиги ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотларида турли йўналишдаги ўзгаришлар қайд этилган
Йил давомида айрим маҳсулотлар нархи пасайган: овқат ёғи — 59,2 %, помидор — 31,5 %, сабзи — 57,5 %, картошка — 8,1 %.
Бироқ айрим маҳсулотлар қимматлашган: қовоқ — 10,9 %, лимон — 52,6 %, бақлажон — 22,3 %.
Нозиқ-овқат маҳсулотларида ҳам фарқлар мавжуд
Пропан нархи 7 % га, табиий газ 11 % га, дезодорантлар эса 10,5 % га ошган.
Қоғоз (А4) нархи 3,7 % га, метан эса 19,3 % га пасайган.
Хизматлар соҳасида ҳам турли ўзгаришлар кузатилган
Суғурта хизмати 3,1 % га, микромолиявий хизматлар 2,6 % га арзонлашган.
Шу билан бирга, автомобиль ҳайдовчилик курслари нархи 73,3 % га, транспорт хизматларида эса 57,8 % га ошган.
Умумий таҳлил
Истеъмол нархлари индексига кўра:
- Озиқ-овқат маҳсулотларининг 68 % нархи ўсган, 32 % пасайган.
- Нозиқ-овқат маҳсулотларининг 86 % нархи ошган, 14 % арзонлашган.
- Хизматлар соҳасида 90 % нархлар ўсган, 10 % пасайган.
Марказий банкнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар иқтисодий жараёнлардаги нархлар динамикасини ҳамда ички бозордаги барқарорликни аниқ намоён этмоқда.








