Евроҳудудда инфляция 7 фоизга етди

    Апрель ойида евроҳудудда инфляция яна ошди. Бу маълумотлар Евростат томонидан эълон қилинди. Охирги ойда у ўртача 0,1 фоиз пунктга ошиб, 7 фоизга етди.

    Ўсиш асосан озиқ-овқат маҳсулотларида юзага келди. Тўғри, асосий инфляция – энергия, озиқ-овқат, тамаки ва спиртли ичимликларни ҳисобга олмаганда 5,6 фоизга тушди.

    Болтиқбўйи мамлакатлари ва Словакия энг кўп зарар кўрди. Эстонияда – 15 фоиз. Шу билан бирга, нархлар Люксембургда 3 фоиздан камроқ, Бельгия ва Кипрда эса 3 фоиздан бир оз кўпроққа ошди.

    Бу маълумотлар нархларни барқарорлашишига умид қилган таҳлилчилар кутганидан ҳам ёмонроқ бўлиб чиқди. Мутахассислар содир бўлаётган воқеалар туфайли Европа марказий банки яна фоиз ставкаларини оширишга мажбур бўлишини истисно қилмаяпти.

    Инфляциянинг кескин ўсиши 2022 йил февраль ойида бошланди ва ўтган йилнинг октябрь ойида 10,6 фоизга чиқди, кейин эса пасайиш кузатилди, деб хабар беради ru.euronews.com.