Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
- 70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – А+ даражали;
- 65 – 69,9 баллга – А даражали;
- 60 – 64,9 баллга – Б+ даражали;
- 55 – 59,9 баллга – Б даражали;
- 50 – 54,9 баллга – С+ даражали;
- 46 – 49,9 балл олган талабгорга – С даражали сертификат берилади.
В+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.









