Чакана савдо соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ва чегирмаларни қўллаш тартиби белгиланди

    Истеъмолчиларни чалғитиш, сунъий чегирмалар ташкил этиш ва нотўғри реклама орқали нархни бошқача кўрсатиш ҳолатлари эндиликда қонунан тақиқланди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги қарори билан чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

    Янги қоидаларга кўра, сотувчи фақат ҳақиқий нарх асосида чегирма ёки акция эълон қилиши мумкин.

    Қарорда белгиланган ўзгаришларга кўра, сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда ўзи реализация қилаётган товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин. Бунда сотувчи товарнинг чегирма нархгача бўлган нархини кўрсатган тақдирда, чегирма ҳисобланади. Акс ҳолда, у чегирма ҳисобланмайди ва товар нархини арзонлаштириш сифатида баҳоланади.

    Чегирмада кўрсатилган «чегирма нархгача бўлган нарх» чегирма эълон қилингунига қадар охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши лозим (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

    Сотувчи сунъий равишда нархларни ошириб, кейинчалик арзонлаштирилган нархларни чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланади.

    Сотувчи ўз товарларига нисбатан чегирмаларни эълон қилишда товарлар ва нархлар ҳисобини юритишга, товарнинг охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиш ҳамда истеъмолчининг талабига кўра, ушбу маълумотларни тақдим этишга мажбур (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

    Сотувчи рағбатлантирувчи акция ўтказишда:

    • рағбатлантирувчи акцияни эълон қилишда унинг шартларини, амал қилиш муддатини, сотиб олиш шартларини, акцияга қўйиладиган товарлар номи (туркуми), миқдори ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши;
    • рағбатлантирувчи акция эълон қилинганидан сўнг унинг шартларини ўзгартирмаслиги;
    • рағбатлантирувчи акция давомида таклиф этилаётган чегирма, бонус ва бошқа имтиёзлар ҳақиқатда амал қилишини таъминлаши шарт.
    • Сотувчи товарлар нархига нисбатан чегирма қўллаганда:
    • чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилаши ҳамда товар нархи осон аниқланиши ва тушунарли бўлишини таъминлаши;
    • истеъмолчининг талабига кўра, ҳар бир товар учун «чегирма нархгача бўлган нарх» ҳақида аниқ маълумот тақдим этиши;
    • сотувчи товарнинг чегирма эълон қилингунига қадар охирги 30 кундаги энг паст нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (далиллар) билан асослаши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);
    • агар чегирма нархда сотилиши назарда тутилган товар сони чекланган ёки мавсумий бўлса, ёхуд маҳсулотнинг ҳолатига боғлиқ бўлса (хизмат қилиш ёки яроқлилик муддати яқинлашган, бут бўлмаган, мавсумий сотиш, эски захираларни тугатиш, қадоқланишнинг шикастланиши ва бошқа сабаблар), бу ҳақида сотувчи чегирма ҳақидаги маълумотда истеъмолчиларни хабардор қилиши;
    • чегирма нархнинг амал қилиш муддати (бошланиш ва тугаш санаси) аниқ кўрсатилиши;
    • агар чегирмадан фойдаланиш истеъмолчидан шахсий маълумотларни бериш ёки рўйхатдан ўтишни талаб қилса, сотувчи шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши ва истеъмолчиларни уларнинг маълумотлари қайта ишланиш мақсад ва шартлари ҳақида хабардор қилиши шарт.

    Чегирма эълон қилинганда, унинг шартлари ва амал қилиш муддати аниқ кўрсатилиши лозим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates