Сурхон лимончиларининг дунё майдонига дадил қадами

    Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов ҳамда «ТуронБанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Р.Хайдаров бошчилигида Сурхондарё заминида лимончилик фаолиятини юритаётган тадбиркорларга халқаро сертификат тооширилди.

    GlobalG.A.P. — қишлоқ хўжалиги ва аквакултура соҳаларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартлар тизими бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатларда қўлланилади ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал ташаббус (GFSI) томонидан тан олинган.

    Сурхондарё вилоятида мазкур халқаро сертификатга лойиқ деб топилган «Denov Agrostar» ва «Bravo Agro Sitrus» масъулияти чекланган жамиятларига сертификатлар вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан тантанали равишда топширилди.

    Тадбирда маҳсулот сифати ва экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро бозор талабларига мос ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, ташриф доирасида «Олтинсой бизнес магнат» МЧЖ томонидан 10 гектар майдонда барпо этилаётган энергия тежамкор лимончилик иссиқхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Айни вақтда иссиқхонада лимон кўчатлари экилган бўлиб, тадбиркор ердан самарали фойдаланиш мақсадида кўчат ораларига томчилатиб суғориш асосида картошка ҳам етиштирмоқда.

    Вилоят раҳбари тадбиркорга амалий тавсиялар бериб, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳани ривожлантириш учун барча зарур кўмаклар кўрсатилишини таъкидлади.

    Реклама

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates