Фақат 29 октябрда айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича совуқ фронт ўтиши ҳисобига кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача исийди, шимолда +19…+24 даража бўлади.
28 октябрда совуқ фронт республиканинг барча ҳудудлари бўйича ўтади, баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир ёғади. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва +20…+23 даража атрофида бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 27 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 8−13 даража, кундуз кунлари +21…+26 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 3−5 даражага юқоридир.
Тошкентда душанба куни кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +23…+25 даражани ташкил этади.
28 октябрда ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10−12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11…+13 даража, кундузи +21…+23 даража бўлади.
29−30 октябрь кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +11…+13 даража, кундуз кунлари +22…+25 даража бўлади.









