Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Ангрен шаҳри «Янгиобод» қўрғони ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйларнинг бирида уй-жойдан фойдаланиш тартибларига зид бўлган ҳолат аниқланди.
Жумладан, кўп қаватли уйнинг шифт қисми бузиб ташланиб, юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказилган ҳолда зина ўрнатилгани, ушбу зина орқали том (чердак) қисмига ўзбошимчалик билан чиқиш йўли ташкил этилгани, шунингдек, том қисми хоналарга бўлиниб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилаётгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан инспекция ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.









