Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. 3 ноябрдан 5 ноябргача баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади, 4 ноябрь баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
4 ва 5 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси 0 -3 даража совуқгача, шимолда -5 даража совуқгача, кундузи +5...+10 даража илиқгача аста-секин пасаяди.
6 ноябрдан бошлаб ҳафта охиригача Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Баъзи ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорат 3-5 даража илиқгача, кундузи 13-16 даража илиқгача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиқни ташкил этади.
4 ноябрдан 5 ноябрнинг тонгига қадар вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорат 4-5 ноябрда кечаси 0-2 даража совуқгача, кундузи
5-7 даража илиқгача пасаяди. Ҳафта оҳирида кечаси салқин ҳаво ҳароратлари сақланиб қолади, кундузи эса10-13 даража илиқгача кўтарилади.









