Фарғонада чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди

    Фарғона туманининг Оқбилол қишлоғида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида барпо этилаётган корхона қурилишига расман старт берилди.

    Лойиҳа доирасида кунга 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаб, 227,5 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган.

    Хитой Халқ Республикасининг “China Everbright International Ltd” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати қарийб 150 миллион долларни ташкил этади.

    Корхона йилга 547 минг тонна (кунга 1,5 минг тонна) маиший чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз термик усулда қайта ишлаб, 227,5 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Лойиҳанинг амалга ошиши чиқиндиларнинг полигонларда йиғилишини сезиларли даражада камайтиради, экологик ҳолатни яхшилайди ва энергетика соҳасида барқарорликни таъминлайди. Шунингдек, корхонада 400 нафарга яқин янги иш ўринлари ташкил этилади ва маҳаллий мутахассислар замонавий технологиялар асосида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.

    Тантанали маросимда нуронийлар иштирокида дуолар қилинди ва янги корхонага тамал тоши қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates